«Бунёдкор» - «Металлург» учрашуви ТТЙМИда ҳам, "Миллий" стадионда ҳам бўлмайди. Унда қайси ўйингоҳда ўтказилади?

Эртага «Металлург» Суперлиганинг 17-тури доирасида Тошкентда «Бунёдкор» меҳмони бўлади. Хабарингиз бор, «Бунёдкор» уй учрашувларини Тошкент темирйўл муҳандислари институти қошидаги майдонда қабул қилаётган эди. Хусусан, «Металлург»га қарши баҳс ҳам айнан шу ўйингоҳда бўлиб ўтиши ҳақида хабар берган эдик. Аммо кеча мазкур стадион саралаш ўйинларига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон олимпия терма жамоаси ихтиёрига берилиши, шу боис таъмирлаш ишлари учун вақтинча ёпилиши бўйича қарор қабул қилинди. Шу муносабат билан Суперлиганинг 17-туридан ўрин олган «Бунёдкор» - «Металлург» учрашуви «Жар» стадионига кўчирилди. Эртанги баҳс «Жар» стадионида бўлиб ўтади. Ўйин аввал белгиланганидек, 17:00да старт олади. Бу ҳақда "Металлург" клуби матбуот хизмати хабар берди.

‌Мазкур жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги беллашув бугун «Бунёдкор» академияси майдонида бўлиб ўтади. Баҳс 18:00да бошланади.

«Бунёдкор» - «Металлург»

17-тур. 18 август. Тошкент. «Жар» стадиони. 17:00

Бош ҳакам: Вадим Агишев.

Қанот ҳакамлари: Темур Гайнуллин, Дониёр Сайлавов.

Захирадаги ҳакам: Шуҳрат Ражабов.

Назоратчи: Бахтиёр Тоғаев.

Комиссар: Зоҳир Акрамхонов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!