"Бунёдкор" - "Пахтакор" учрашувидан олдинги билишингиз керак бўлган рақамлар

Суперлиганинг 25-турида "Пахтакор" жамоаси "Бунёдкор" майдонига сафар қилади. "Пахтакор" матбуот хизмати учрашув оид маълумотларни тақдим этди.

Бу жамоалар ўртасидаги тўқнашувлардан илк ўзаро ўйинлардан бошлаб жуда кескин ва қизиқарли кечиши билан ажралиб туради. "Бунёдкор" Чемпионлар Лигасига йўлланма олишга интилаётгани сабабли учрашув янада каттароқ аҳамият касб этади.

Чемпионатларда жамоалар 27 ўйинда майдонга тушишган. "Пахтакор" 10 ғалаба, 9 дуранг ва 8 мағлубиятни қайд этган. Рақиб дарвозасига 29 тўп киритилиб, 27 гол ўтказиб юборилган. Сафардаги беллашувларда 3 ғалаба, 4 дуранг ҳамда 7 мағлубият кузатилган. Охирги ўзаро ўйинларнинг 4тасида "шерлар" устун келишган.

"Бунёдкор"га қарши баҳсни "Пахтакор"дан Драган Черан ва Ҳожиакбар Алижонов сариқ карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўтказиб юборади.

"Бунёдкор" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин бугун соат 16:00да "Бунёдкор" стадионида бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!