"Бунёдкор" Анталиядаги илк ўртоқлик ўйинида ягона гол эвазига зафар қучди
Туркиянинг Анталия шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Бунёдкор" илк синов-назорат баҳсида майдонга тушди. Унда "қалдирғочлар"га Россиянинг "Велес" клуби қаршилик кўрсатди. Ушбу беллашувда вакилларимиз 1:0 ҳисобида зафар қучди.
"Бунёдкор" сафида ягона голга Авазбек Ўлмасалиев муаллифлик қилди. 71-дақиқада киритилган гол ўйинда ягоналигини сақлаб қолди.
Маълумот ўрнида, тошкентликлар 17 февралга қадар йиғинни давом эттиради.
Фикрлар
Мақсад, маълумот беришми, ёки, ... ... ... ? Журналист бўлмаган, оддий, мактаб боласи ҳам бундан яхши ёзадику.