Ads

 

2017 йилги Ўзбекистон чемпионати олий лигаси баҳсларига якунланишига бир тур қолганида совриндорлар номи маълум бўлиб улгурди.

Унга кўра, Тошкентнинг “Локомотив” клуби қаторасига иккинчи йил мамлакат чемпионига айланди. Қаршининг “Насаф” жамоаси вице-чемпион номига сазовор бўлиб, кумуш медалларга эга чиқди. Учинчи ўрин эса “Пахтакор” жамоасига насиб этди.

“Бунёдкор” футбол клуби 2017 йилги Ўзбекистон чемпионати олий лигаси совриндорларини самимий муборакбод этади ва “Локомотив”, Насаф” ва “Пахтакор” жамоаларининг келгуси фаолиятларида ҳам улкан муваффақиятлар тилайди”, - дейилади “Бунёдкор” матбуот хизмати хабарида.