“Бунёдкор” билан судлашган Лушан судда ютқазди

2019 йил 28 февраль куни фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар Учтепа туманлараро суди клуб мураббийга у “Бунёдкор”дан талаб қилган сумманинг ярмини тўлаши лозимлиги бўйича қарор қабул қилган эди. Кейинчалик “Бунёдкор” суд чиқарган қарор бўйича Лушан олдидаги тўловларни амалга оширди. Аммо бунга рози эмаслигини очиқчасига билдириб, Лушан клубга нисбатан оммавий ахборот воситалари орқали кескин чиқишлар қилди. Мураббий клуб устидан судга яна, яъни иккинчи маротаба, бу сафар юқорироқ судга ариза беришини қайта-қайта такрорлади. Натижада, у фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туманлараро суди қарори устидан юқори бўғиндаги судга – Тошкент шаҳар фуқаролик судига кассация шикояти (протест) билан мурожаат қилди.

Тошкент шаҳар фуқаролик судида ҳам жараён бир неча ой давом этди. Ниҳоят, 20 сентябрь куни, Лушаннинг кассация шикоятига нисбатан суднинг якуний қарори эълон қилинди ҳамда унга кўра, “Бунёдкор” билан Лушан ўртасидаги суд иши клуб фойдасига ҳал бўлди. Демак, клубнинг эндиликда мураббий олдида ҳеч қандай мажбуриятлари йўқ.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!