"Бунёдкор" бош директори: Ҳамдамовни агентлар йўлдан урди

Айни дақиқаларда Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби жамоа сафига янги келган футболчиларнинг тақдимот маросимини ўтказмоқда. Маросим аввалида, сўзга клуб бош директори Мурод Алиев сўзга чиқди.

Хабарингиз бор, "Бунёдкор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов Россиянинг "Анжи" клуби машғулотларида иштирок этмоқда. Клуб директори бу ҳақда ҳам ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирди.

"Россиянинг "Анжи" клубидан бизга хат келди. Олдин"Бунёдкор" билан 300 минг евролик шартнома қилган экан. Шунинг учун у ҳозир Россияда.

Биз ҳам "Анжи"га жавоб хати ёздик. Чунки, 300 минг евро эмас бошқа шартларни ҳам кўрсатиб, кўпроқ пул беришлари кераклигини айтдик. Боиси, ўша пуллар орқали биз молиявий томондан бироз яхшиланиб олишимиз мумкин. Лекин ҳозирча жавоб келмади. Ўйлайманки Достон Ҳамдамов нотўгри иш қилди. Уни агентлар йўлдан урди.

Биз Достонбек Ҳамдамовдан ҳам яхшисини тарбиялаймиз", - деб айтиб ўтди Алиев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!