"Бунёдкор" бош мураббийи: "Насиб қилгани бўлади, бугун бизнинг кунимиз экан"

Суперлиганинг 5-турида “Бухоро” ўз майдонида “Бунёдкор”га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Мурод Отажонов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ғалабадан кейин албатта бунақанги ўйинлар ёқимли бўлади. Иккала жамоа охиригача курашди. Кимдир ютқазишни хоҳламади, кимдир ютишни кўпроқ истади. Учрашув биз учун ёқди. Мухлислар қандай фикрда, билмадим. Қийин учрашув бўлганини ўзинглар ҳам кўрдинглар. Икки клуб ҳам бир-бирига мос келди. Ўйлайманки, чиройли учрашув бўлди. Стадионга шунча мухлис келди. Агар бизнинг ишқибозлар ҳам шунча бўлганида албатта учрашувдан сўнг хурсанд бўлиб кетишарди. Аммо футболда битта жамоа ютади, иккинчиси ютқазади. “Бухоро”га янги мураббий келганидан кейин яхши томонга ўзгаришлар бор. Шунинг учун биз кутган нарса бўлганга ўхшади. Футболчиларга айтган барча кўрсатмаларимизни тўғри бажаришди.

- Жамоангиз бугун ғалаба учун келганмиди?

- Ким айтади, бу ерга ютқазишга келдик, деб?! Албатта, ютишга келганмиз. Насиб қилгани бўлади. Бугун бизнинг кунимиз экан.

- “Бухоро” ва “Бунёдкор” футболчиларини ёши ўртасида фарқ бор. Жамоангиз ёшроқ. Буни ўйинга таъсири бўлдими?

- Таъсири бўлдими-бўлмадими, билмадим. Таблога қарасак, демак таъсири бўлганга ўхшайди. Кўрдинглар, иккинчи голни урганимизда 3 та ўйинчимиз бирга-бир вазиятга чиқиб кетишди. Ёш футболчиларимиз охиригача ўйнашди ва югуришди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!