"Бунёдкор" Дубайда премьер-лига клубларига қарши ўйин ўтказади (ФОТО)

Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби январь ойида Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳрида ўқув-машғулот йиғини ўтказади.

Клуб матбуот хизматининг хабар беришича, “қалдирғочлар” ушбу йиғин доирасида 4 та ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Жумладан, дастлаб маҳаллий “Ал-Ваҳда” (15 январь) клуби билан, кейинроқ эса “Локомотив” Москва (18 январь), “Ростов” (21 январь) ҳамда “Краснодар” (24 январь) каби Россия премьер-лигаси грандларига қарши ўйин ўтказади.

4_1

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!