"Бунёдкор" эртага янги футболчиларни таништиради

  • 28 февраля, 2018, 14:57
  • Isayev Bekzod
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Эртага мамлакатимизда янги форматдаги Суперлига мусобақаларига старт берилади.

Tecno

Унинг доирасида Тошкентнинг “Бунёдкор” клуби 3 март куни Олмалиқнинг АГМК жамоасини қабул қилади. Мавсум бошланишидан аввал, яъни 1 март куни “Бунёдкор” ФК оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Унда клуб бош директори Муроджон Алиев ва бош мураббий Миржалол Қосимов журналистларни қизиқтирга саволларга жавоб беришади, учрашув якунида эса янги “қалдирғочлар”ни таништириш маросими ўтказилади.

Маросимга барча спорт журналистларини таклиф қиламиз. Тадбир "Бунёдкор" стадиони анжуманлар залида, соат 15:00да бошланади.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию