"Бунёдкор" футболчиси терма жамоадан чақирув олди
Хабарингиз бор, Сречко Катанец мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси октябрь ойида Тошкентда ва Иорданияда ўқув-йиғин машғулотлари ўтказади.
"Йиғин доирасида Малайзия ва Иорданияга қарши ўртоқлик учрашуви ўтказилиши ҳам режалаштирилган. Аҳамиятлиси, мазкур йиғинга “Бунёдкор” футболчиси ҳам боради. Сречко Катанец жамоамизнинг иқтидорли, универсал футболчиси Абдулла Абдуллаевни ҳам таклиф этди.
Ўйлаймизки, Абдулла мураббийлар штабини ишончини оқлаб, миллий терма жамоамизнинг асосий ўйинчиларидан бирига айланади ва ғалабаларга ҳисса қўшади", - дея хабар тарқатди "Бунёдкор" матбуот хизмати.
Фикрлар