23 январда Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Ҳоким Кубоги» мусобақаси старт олади.

Айтиш керак, «Бунёдкор» «Ҳоким Кубоги»нинг бу йилги мавсумида иштирок этади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар бермоқда.

Хабарда келтирилишича, мусобақада 16та жамоа 4та гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боради. Ҳал қилувчи финал учрашуви 2 февралга белгиланган. Турнирда «Бунёдкор»дан ташқари «Бухоро», «Нефтчи», «Қўқон-1912», «Турон», «Андижон», «Истиқлол» ҳамда Тожикистон ва Қирғизистон жамоалари қатнашиши режалаштирилган.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)