"Бунёдкор" ҳам Туркияга йўл олди

Хабарингиз бор, Иван Бубало мураббийлигидаги “Бунёдкор” 6 январдан эътиборан Тошкентда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиб келаётганди.

Бугун эса янги мавсумга тайёргарликни давом эттириш учун Туркиянинг Анталия шаҳрига жўнаб кетишди. Айнан 17 январдан бошлаб машғулотлар Туркиянинг Анталия шаҳрида давом эттирилади.

“Қалдирғочлар” 16 январдан 17 январга ўтар кечаси сафарга йўл олди. Анталиядаги йиғин 13 февралга қадар давом этади. Демак, “Бунёдкор” 13 февраль куни якунига етадиган йиғин доирасида “FC Szombathelyi Haladás” (Венгрия), “FC Dobrudzha Dobrich” (Болгария), “FC LNZ Cherkasy” (Украина), “FC Sloga” (Босния ва Герцеговина), “FC Arsenal” (Россия), “FC Rotor” (Россия), “FC Auda” (Латвия) жамоаларига қарши синов-назорат ўйинида майдонга тушади.

"Бунёдкор" матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!