"Бунёдкор" "Ҳоким кубоги" ғолибига айланди. "Қалдирғочлар" қанча миқдорда пул ишлаб олди?

Бугун "Фарғона вилояти ҳокими кубоги-2021" мусобақанинг финал баҳси бўлиб ўтди. "Бунёдкор" ҳал қилувчи беллашувда "Истиқлол" билан куч синашди.

"Истиқлол" стадионда ўтган учрашувда "қалдирғочлар" 4:1 ҳисобида зафар қучди ва кубок соҳибига айланди. Қолаверса, тошкентликлар ғолибга ажратилган 50 миллион сўмга эга бўлди.

Иккинчи ўрин соҳиби 30 миллионни қўлга киритди. 3-ўринни эгаллаган "Қўқон-1912" эса, 20 миллион сўм пул мукофоти билан тақдирланди.

«Ҳоким кубоги-2021»

ФИНАЛ

«БУНЁДКОР» - «ИСТИҚЛОЛ» - 4:1

Голлар: Сардор Сотволдиев 48 - Лутфулла Тўраев 20, 70, Фарруҳ Икромов 84, Расул Йўлдошев

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!