"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан шартнома имзолади

Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган “Бунёдкор” сафига икки нафар футболчи қўшилди.

Ўтган мавсумни “Қизилқум” жамоасида ўтказган, асли “Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси ҳисобланган Суннатилла Абдуллажонов кичик танаффусдан кейин яна “қалдирғоч”га айланди. Ярим ҳимоячи 2021 йилги мавсумни “Бунёдкор” сафида ўтказади.

Маълумот учун

Суннатилла Абдуллажонов

Туғилган санаси: 22.10.1996 йил

Туғилган жойи: Тошкент шаҳри

“Бунёдкор” академияси тарбияланувчиси

Амплуаси: ярим ҳимоячи

Фаолияти

2013-2014 йиллар “Бунёдкор-2”

2015 йил “Обод”

2016 йил АГМК

2017 йил “НБУ-Осиё”

2018 йил “Андижон”

2019 йил 1-давра “Бунёдкор-2” 

2019-2020 йиллар “Қизилқум”

бунёдкор2

Шунингдек, иқтидорли дарвозабон Равшан Ягудин ҳам 2021 йилги мавсумни “Бунёдкор” либосида ўтказади. Ўзининг ишончли ҳаракатлари билан мураббийлар штабининг эътиборига тушган Равшан янги мавсумда голсиз ўйинлари орқали мухлисларнинг меҳрини ҳам қозонади, деган умиддамиз! 

Маълумот учун

Равшан Ягудин

Туғилган санаси: 10.06.1996 йил

Туғилган жойи: Тошкент шаҳри

Чиғатой мактаби тарбияланувчиси

Амплуаси: дарвозабон

Фаолияти

2014 йил “Косонсой”

2015 йил “Металлург”

2016 йил “Локомотив-БФК”

2017 йил “УзДонгЖу”

2018 йил “Нурафшон”

2019 йил “Шердор”

2020 йил “Оқ-тепа”

Ҳар иккала футболчининг “Бунёдкор”даги фаолиятига омад тилаб қоламиз!

“Бунёдкор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!