Гвардиола Ҳусановнинг "Энфилд"даги ўйинига баҳо берди
АПЛнинг 25-тури доирасида бўлиб ўтган учрашувда "Манчестер Сити" сафарда "Ливерпуль"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этди. Ушбу беллашувда асосий таркибда майдонга тушган Абдуқодир Ҳусанов 61-дақиқада дарвозабон Доннарумма билан бўлган тўқнашувдан сўнг захирага олинди.
"Шаҳарликлар" бош мураббийи Пеп Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида қуйидагича фикр билдирди:
"Абдуқодир Ҳусанов… Бу унинг "Энфилд"даги илк ўйини эди. Ўзбекистондан келган, Францияда олти ой ўтказган ва илк бор шу ерда майдонга тушди. Қаршисида Экитике, Салоҳ каби футболчилар бор эди. У қандай ўйин кўрсатди! Жуда ажойиб ўйнади", — деди Гвардиола.
Маълумот учун, манчестерликлар кейинги ўйинни "Фулхэм"га қарши ўтказади.

Фикрлар