Ҳусанов туфайли “Юнайтед” фанатлари “Сити”га ўтяпти

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити” таркибида Англия Премьер-лигаси, мамлакат кубоги, Карабао кубоги ва Европа Чемпионлар лигаси доирасидаги учрашувларда ўз ўйин услуби билан мухлису мутахассислар эътибори ва эътирофини қозонмоқда.

Абдуқодир Хосеп Гвардиола жамоасида ҳимоянинг ўнг қаноти ва марказида ишончли ўйнай оладиган, жисмонан бақувват, курашувчан ва ўта тезкор футболчи сифатида танилиб улгурди. Экспертлар бугунги кунда Ҳусановни Европанинг энг зўр ёш ҳимоячилари қаторида тилга олмоқда.

Sports.uz портали бутун дунёдан футбол ишқибозларининг Абдуқодир Ҳусановнинг охирги учрашувларидаги ўйинлари бўйича билдирган фикр-мулоҳазаларини ўрганиб чиқди ва уларни ўқувчилар эътиборига ҳавола этишни маъқул топди.

Sofo Sophonia:

Абдуқодир Ҳусанов “Манчестер Сити”даги ўйинлари билан барчани ҳайратда қолдирмоқда! 21 ёшли футболчи Англияга келганидан бери анча ўзгарди.

Унинг жисмоний кучлилиги, тезлиги ва тўп билан ўзини эркин тутиши Пеп тизими учун катта актив. Ўнг қанот ҳимоячиси ва марказий ҳимоячи бўлиб ўйнаш осон эмас, аммо Ҳусановнинг универсаллиги ўйинни ўзгартираяпти. Агар у шу формани сақлаб қолса, Европанинг энг юқори даражасида кузатишга арзийдиган футболчи бўлади.

Akill Ashik:

Ҳусанов тўп билан ишлашини янада яхшилаб олса, мутлақо зўр ўйинчига айланади.

Shingirai Chizengeni:
 

Абдуқодирни Рубен Диаш билан марказда бирга ўйнатиб кўринглар. У ҳеч кимдан чўчимайдиган ва ҳеч нарсадан чекинмайдиган йигит.

Leo Ferns:

Ҳусанов жуда яхши ҳимоячи. Мен кўраётган ягона камчилик, тўп билан ишлашни яхшилаши керак. Бу кўпроқ ўйнаш ва тажриба орқали келади. Шунга эришса, у олдинга ҳужум қилиб, узун узатмалар ҳам бера олади.

Da Slow:

Ақлбовар қилмайдиган даражада ўйнаётган Ҳусанов ҳали 21 ёшда! Пеп айтганидек, жамоада энг яхши марказий ҳимоячилар бўлади.

Abdoul Fataw Dai:

Ҳусанов қандай қилиб шунчалик баланд сакрайди?

Victor Hamulonga:

Ҳусанов ҳозирги кунда “Сити”даги ягона ишончли ҳимоячи.

Magdi:

Ҳусанов “Манчестер Сити” мураккаб вазиятда қолган вазиятда майдонга тушишга лойиқ эканини исботлади. Энг қизиғи, мен 1996 йилдан бери “Манчестер Юнайтед” мухлисиман, лекин Ҳусанов сабаб “Сити” ўйинларини кўришга, ҳатто уларни “Юнайтед”дан кўра яхшироқ билишга мажбур бўлдим.

Isaac Newkippeton:

Ҳимоя чизиғи Йошко Гвардиол – Марк Гехи –  Рубен Диаш – Абдуқодир Ҳусановдан ташкил топиши керак.

Sulaiman Dan Vice:

Ҳусанов клубнинг мудофаа вазири.

Philip Ryan:

Абдуқодир биздаги энг яхши ҳимоячи. Умид қиламан, Пеп Диашни ўйнатиш учун уни захирага ўтқазмайди.

Leonard Fonga:

Менга унинг ўйин услуби ёқади. Ҳимоячилар агрессив бўлишини яхши кўраман, ҳудди Ҳусанов каби.

Handy Sphe:

Менинг энг яхши кўрган ҳимоячим — Ҳусанов.

Irwan Ardiansyah:

Абдуқодир афсонага айланади. Ишонч билан айтаман, у Мбаппе тезлигига ҳам етиша олади.

Frank D. Chimeza Mashikizo:

Ҳусанов “Сити”даги биринчи ўйиниданоқ менинг фаворитимга айланган.

David Collinge:

Ҳусанов анча ёш ва ҳали ўрганяпти, лекин унинг жисмоний кучига тенг келадиган йўқ.

Preye Atikpa:

Ҳусановни зўр таянч ярим ҳимоячига айлантириш мумкин. Унинг ўйинни ўқиши жуда кучли. Уни Родри билан жуфт қилиб, Нико Гонсалесни олдинга суриш керак. Унинг тикланиши жуда яхши кетяпти.

Chikondi Nasiyaya:

Чемпионлар лигасида Ҳусановни ўйнатиш керак, у ерда янада самарали бўлиши мумкин.

Agoot Ayor Mabil:

Пеп шу тўртликни қўллаши керак: Ҳусанов, Рубен Диаш, Марк Гехи ва Айт-Нури.

Jæçk Chiẞhímbæ:

Абдуқодир учрашувларни Диаш ва Гехи билан бирга бошлаши керак. Гехи ўнг ҳимоячи сифатида, Диаш ва Ҳусанов эса марказда ўйнасин.

Rasheed Kusale:

Абдуқодир узун узатмаларда ҳам жуда яхши. “Вулверхэмптон”га қарши баҳсда Мармушга берган ўша паси ажойиб эди.

Warren Paterson:

Ўтган мавсумдаёқ айтгандим, бу бола жаҳон даражасида бўлади. Унда ҳаммаси бор. Фақат тажриба керак, ҳозир эса у шуни олаяпти.

Зарба еган Ҳусановнинг аҳволи қандай?

Юзидан даҳшатли зарба еган Ҳусановнинг ўйинига қандай хулоса берилди?

Супергол урган Шомуродов “тахти”ни қайтариб олди!

Шомуродов ҳақидаги пост “Фенербаҳче” фанатларини жумбушга келтирди!
Икки клуб январда Ҳусановни сўрагани маълум бўлди!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!