“Бунёдкор” жамоаси учун семинар ташкил этилди

CHERY AUTO

Мавсум олдидан футбол клубларига “ҳалол ўйин” ва янгиланган футбол қоидаларини тушунтириш борасида ўтказилиб келинаётган семинарлар давом этмоқда.

Tecno

Бугун, 29 февраль куни янги мавсумга тайёргарлик кўраётган “Бунёдкор” жамоаси учун ҳам мана шундай семинар ташкил этилди. Унда жамоа футболчилари ва мураббийлар штаби иштирок этди.

Семинарларни тажрибали ҳакамлар назоратчиси Жаҳонгир Саидов олиб борди. У ўз тажрибасидан келиб чиқиб, семинар қатнашчиларига маъруза қилди. Ўз навбатида футболчилар ҳам ўзларини қизиқтирган саволлар билан соҳа мутахассисига саволлар йўллаб, қониқарли жавоб олишга эришди.

Аввалроқ, ушбу семинарлар ҳозирга қадар қайси клублар иштирокида бўлиб ўтгани ҳақида хабар берган эдик.

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию