“Бунёдкор” кетма-кет 3 ўйинда ютқазгани тарихда кузатилган. Аммо...

29-31 март кунлари Ўзбекистон Cуперлигаси 2-тур учрашувлари бўлиб ўтди. SPORTS.uz сайтида Бахтиёр Ширинов ўзбек футболи таҳлили ва статистикасига оид лойиҳани бериб бормоқда. Қуйида ушбу дастурда сўз борган Суперлиганинг 2-турига оид маълумотларни тақдим этамиз.

Дастлабки турда ҳар бир жамоага боғлиқ қизиқарли статистикаларни ҳукмингизга ҳавола этган эдик. Бу турда ҳам яхши ва ёмон кўрсаткичлар жамоалар натижаларида ўз аксини топди.

Дастлаб Cуперлиганинг умумий статистикасидан бошласак:

“Пахтакор”, “Бунёдкор” ва бошқалар....

2-тур якунига кўра турнир жадвалида “Пахтакор” 6 очко яққол карвонбошига айланган бўлса, пойтахтнинг яна бир жамоаси “Бунёдкор” сўнгги поғонани банд этди. “Қалдирғочлар” ҳисобида ҳозирча биттаям очко йўқ. Қолган клублар ўз ҳисобларидаги очколар билан тенглик ҳосил қилишган. “Шерлар”нинг ўтган мавсумлардаги статистикасига назар солсак, илк турларданоқ карвонбоши бўлиши кўп марта кузатилган. Бироқ “Бунёдкор”даги вазият... 2007 йилдан буён элитада иштирок этаётган бу жамоа тарихида ғалабасиз серия 2017 йилда 6 ўйиндан иборат бўлган. У 20 апрелдан 27 майга қадар давом этган серия бўлиб, “қалдирғочлар” 4 дуранг ва 2 мағлубият қайд этишган. Кетма-кет 3 учрашувда ютқазгани ҳам тарихда кузатилган. Аммо мавсумни кетма-кет мағлубиятлар билан бошлаши биринчи мартадир. Бу серия янада узайиб кетмаса бўлгани. Негаки жамоа кейинги турни ўтган йил бронза медали совриндори Наманганнинг “Навбаҳор” жамоасига қарши сафарда ўтказади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
&
ахмад49
01/04/2019 18:55
Хамма биладику Бунёдкорнинг асосий уйинчилари таркалиб кетди,стадиони тортиб олинди,Бунёдкор йук булиб кетишига озгина колди,эсингизда булса Ахмаджонов Тошкентга учта жамоани нима кераги бор деган эди,сабаби олийга Динамо,Сурхон,Андижонларни олиб келиш керак эди,УФА нинг яна бир максади Пахтакорнинг асосий ракибларини кучсизлантириш эди,бу максадга хам эришилди.Бечора Абрамов бир йил ишсиз юриб мажбуран йук булиб кетаётган жамоага келди,агар Абрамов шу жамоани кутара олса хакикий кахрамонга айланади. Пахтакор Насафдаги кучли уйинчиларни катта маош оркали вербовка килиб олди,демак Пахтакорнинг асосий ракиблари яна биттага камайди.Хулласи калом УФА нима килиб булса хам Пахтакорни бу йил чемпион килмокчи,бунга хамма ресурслар ишга солинади,хакамлар албатта,Пахтакорнинг шахсий хаками Шерзод Косимов бунга доим тайёр.