"Бунёдкор" клуби АГМКга кетган футболчиларини қайтармоқда
Дилшод Жўраевдан сўнг яна собиқ “қалдирғочлар” аъзоси “Бунёдкор”га қайтди.
Сўнгги уч мавсумни Олмалиқнинг АГМК клубида ўтказган дарвозабон Суҳробжон Султонов эркин агент сифатида “Бунёдкор” аъзосига айланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди. Манбанинг маълум қилишича, пойтахтликлар дарвозабон билан икки йиллик шартнома имзоланди.
МАЪЛУМОТ УЧУН
Суҳробжон Султонов
Туғилган йили: 26.03.1990
Амплуаси: дарвозабон
Ўйнаган жамоалари
2009 йил – “Олмалиқ” 1та ўйин (-3 гол)
2010 йил – “НБУ-Осиё” (1-лига)
2011 йил – “Динамо” 0
2012 йил – “Динамо” 0
2013 йил – “Металлург” 10 (-17)
2014 йил – “Металлург” 5 (-11)
2015 йил – “Металлург” 13 (-15)
2016 йил – “Металлург” 26 (-27)
2017 йил – “Металлург” 9 (-10)
2017 йил – “Бунёдкор” 8 (-8)
2018 йил – “Бунёдкор” 18 (-24)
2019 йил - АГМК 18 (-23)
2020 йил - АГМК 16 (-20)
2021 йил - АГМК 6 (-6)
2022 йилдан “Бунёдкор”да
Фикрлар