"Бунёдкор" клуби мураббийлар штабига италиялик мутахассис жалб қилинди
"Бунёдкор" жамоаси италиялик дарвозабонлар мураббийи билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.
"Анталияда ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган бош жамоамизнинг мураббийлар штабида италиялик мутахассис иш бошлади.
Марко Никодемо — УЕФАнинг дарвозабонлар мураббийи бўйича "B"лицензияси соҳиби бўлган мутахассис 2026 йилги мавсум жамоамизда фаолият олиб боради. У дарвозабонларимизни мавсумга ва учрашувларга тайёрлайди", — дейилади "қалдирғочлар" хабарида.
Маълумот учун, Илёс Зейтуллаев шогирдлари Суперлиганинг якунланган мавсумида 49 очко билан 5-ўринни эгаллади.



Фикрлар