Ads

Хабарингиз бор, Тошкентнинг Бунёдкор клуби шу кунларда БААда йиғин ўтказмоқда.

Бироз аввал якунига етган маҳаллий Аш Шааб ва Бунёдкор клублари ўртасидаги баҳсда «қалдирғочлар» устози икки хорижий футболчи Душан Мичич ҳамда Александр Игнатовични майдонга туширди.

Эслатиб ўтамиз, Аш Шааб клубига қарши ўртоқлик учрашувида Сергей Лушчан жамоаси 2:1 ҳисобида зафар қучди. Ўйинда «Бунёдкор»нинг биринчи голини Вадим Чемиртан урган бўлса, иккинчи голни Шахзодбек Нурматов ўз ҳисобига ёздириб қўйди.