“Бунёдкор” машғулотларни давом эттирмоқда

 

Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси янги йил байрами муносабати билан қисқа муддатли таътилга чиққанди. 4 январдан бошлаб яна машғулотлар давом эттирилмоқда, деб хабар бермоқда "қалдирғочлар" матбуот хизмати. 

“Бунёдкор” футболчилари кунига икки маҳалдан, тренажёр зали ва очиқ майдонда шуғулланишмоқда. Режага кўра, Сергей Лушчан ўз шогирдлари билан 6 январга қадар пойтахтимизда машғулотлар олиб боради.

7 январдан эса йиғин Бирлашган Араб Амирликларининг Шаржа шаҳрига кўчади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!