Ads

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Эрматов Равшан Сайфиддинович яна бир бор «Бунёдкор» стадиони ва академиясига ташриф буюрди.

Ташриф давомида даставвал «Бунёдкор» стадионининг чими кўздан кечирилди. Майдоннинг сифатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган ишлар мутахассислар билан муҳокама қилинди. Шундан сўнг Равшан Эрматов «Бунёдкор» академиясига ҳам ташриф буюриб, болалар учун яратилган шароитлар, майдонларнинг ҳолати билан танишди. Масъул мутахассисларнинг фикрлари тингланди, тегишли кўрсатмалар берилди.

Равшан Сайфиддиновичнинг ташрифи «Бунёдкор» мухлислари учун яхши янгилик билан якунланди. Барчани бирдек хурсанд қиладиган хабар шуки, «Бунёдкор» «Бунёдкор»га қайтмоқда! Яъни, жамоа энди уй учрашувларини «Бунёдкор» стадионида ўтказади. Суперлиганинг 18-туридан ўрин олган, 26 август куни бўлиб ўтиши режалаштирилган «Бунёдкор» - «Локомотив» ўйини «Бунёдкор» стадионида ўтказилиши тасдиқланди! Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Аббос Расулов
14/08/2019 17:53
Карши Шахар Мустакиллик кучасида хам насаф академияси бор жаноб эрматов йулиз тушганда кириб утинг
&
Surxon turon
14/08/2019 19:43
Яхшику

Минбар

Барча блоглар