"Бунёдкор" назорат учрашувида "Андижон"ни енга олмади

Яна бир неча кунлардан сўнг Суперлиганинг янги мавсумига старт берилади. Ҳозирда олий дивизион клублари тайёргарликнинг сўнгги босқичини ўтказишмоқда.

Тайёргарлик жараёнида улар бир қатор назорат учрашувлари ҳам ўтказишмоқда. Жумладан, бугун “Бунёдкор” клуби “Андижон” га қарши баҳс олиб борди. Унда кучлар тенг келди - 1:1.

Эслатиб ўтамиз, "Андижон" илк турни 28 февраль куни Тошкентда "Локомотив"га қарши ўтказади. "Бунёдкор" эса 1 март куни Термизда "Сурхон" меҳмони бўлади.

“Андижон” – “Бунёдкор” 1:1

Ҳакам: Акобирхўжа Шукуруллаев.

Голлар: Тимур Усмонов (31), Баҳодир Пардаев (57).

"Андижон": Арслон Аҳроров, Дмитро Зозулья, Усмонали Исмоналиев, Хушнуд Авилов, Азамат Исроилов, Фарҳод Бекмуратов, Жамшид Ҳасанов, Муҳаммад Йўлдашев, Абдуллоҳ Олимов, Сирож Мелиев, Тимур Усманов.

Захирадаги футболчилар: Зуҳриддин Қаҳҳоров, Қаҳрамон Баҳодиров, Жон Леслеон, Бахтиёр Қосимов, Артём Литвяков, Фарҳод Мираҳматов, Нодир Мавлонов, Жаҳонгир Абдумўминов.

«Бунёдкор»: Сарвар Каримов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Давронжон Эргашев, Абдулла Абдуллаев, Суҳроб Иззатов, Фаррух Икромов, Лутфулла Тўраев, Нурилло Тўхтасинов, Дониёр Усмонов, Баҳодир Пардаев, Ғулом-Ҳайдар Ғуломов.

Захирадаги футболчилар: Нозимхон Рустамов, Темурий Букия, Абдулазиз Абдусаломов, Расул Йўлдошев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!