“Бунёдкор” ўзаро ўйинларда “Локомотив”дан устун

Олий лиганинг сўнгги турида Тошкент икки клуби – “Локомотив” ҳамда “Бунёдкор” ўзаро баҳс олиб боради. “Локомотив” матбуот хизмати ушбу ўйинга алоқадор бўлган айрим фактларни ошкор этди.

Бу жамоалар шу вақтга қадар ўзаро Олий лига доирасида 19 бор куч синашган. Натижалар “Бунёдкор” устунлигини кўрсатмоқда. “Локомотив” ва “Бунёдкор” илк бор 2007 йилги мавсумда тўқнаш келган ва “қалдирғочлар” ҳозирга қадар ўзаро ўйинларда 9 та ўйинда ғалабага эришган. 5 учрашувда “темирйўлчилар” ғалаба қозонган бўлса, яна шунча ўйин дуранг натижа билан ниҳоясига етган.

Тўплар нисбати эса 26-16 ни ташкил этмоқда. “Бунёдкор” фойдасига. “Локо” футболчиларининг “Бунёдкор” устидан қозонган энг йирик ғалабаси 2015 йилда эришган ва ўшанда 3:0 ҳисоби қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!