"Бунёдкор" Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзосини ўз сафига қўшиб олди
Самандар Мавлонқулов 2026 йилги мавсумни "Бунёдкор" клубида ўтказади. Бу ҳақида клубнинг матбуот хизмати маълум қилди.
"Янги мавсумга тайёргарликни бошлаган жамоамиз таркибни кучайтиришни бошлади.
Сафимизга иқтидорли ҳужумчи, Ўзбекистон U-23 терма жамоаси аъзоси Самандар Мавлонқулов келиб қўшилди. Ёш бўлишига қарамасдан Суперлигада 70 та ўйин ўтказишга улгурган ҳужумчи 2026 йилги мавсумни “Бунёдкор” сафида ўтказади.
Умид қиламизки, Самандар ўзининг голлари билан жамоамизнинг ғалабаларига ҳисса қўшади", - дейилади клуб матбуот хабарида.
.jpg)



Фикрлар