"Бунёдкор" раҳбарияти биз билан янги шартнома масаласида гаплашгани йўқ - Лутфулла Тўраев клубдан кетадими?

Якунига етган чемпионатда “Бунёдкор” 4-ўринни эгаллаганидан хабарингиз бор. Жамоа сардори Лутфулла Тўраевнинг жорий мавсумдаги статистикаси шундай бўлдики, 25 та учрашувда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 2 та гол урди ва 1 та ассистентлик вазифасини бажарди. Шунингдек, 7 марта ҳакамлар томонидан сариқ карточка кўрсатилди.

Эътиборлиси, Тўраев тез орада эркин агентга айланади ва 2021 йилни бошқа клубда давом эттириш ниятида юрибди. Бу ҳақида у sports.uz мухбири билан суҳбатда айтиб ўтди:

- “Бунёдкор” билан тузган шартномам 31 декабрда тугайди, ҳозир эса дам оляпман. Ҳа, таклифлар бўлиб турибди. Аммо бу йил пандемия сабабли анча қийин бўлди, мавсум ҳам 20 декабрда тугади, шунинг учун бироз футболдан узоқлашдик. Шартномам расман тугаганидан сўнг, бошқа клубларнинг таклифларини кўриб чиқамиз ва янги йилдан кейин ҳаммасини гаплашамиз. Тўғриси, ҳали “Бунёдкор” раҳбарияти биз билан янги шартнома масаласида гаплашгани йўқ, - деди Тўраев.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!