“Бунёдкор” стадионида Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиши бўлиб ўтади

 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ва "Реал Мадрид" клуби академияси ўртасидаги келишувга асосан  юртимизда Real Madrid Foundation Clinic дастурини ишга тушириш бўйича дастлабки ҳаракатлар бошлангани ҳақида хабар берилганди

Ана шу дастурга асосан бугун пойтахтимизга “Қироллик клуби”нинг 3 нафар мураббийи — Карлос Альберт, Мануэль Агуадо Хил ва Эктор Висенте ташриф буюришди

Эртага 1 июнь куни “Бунёдкор” клуби академиясида юртимиздаги болалар мураббийлари учун семинар ташкил қилинади.   Шунингдек, “Бунёдкор” клубининг машғулотлар стадионида амалий машғулотлар ўтказилиши режалаштирилган. 

3 июнь куни соат 19:00да “Бунёдкор” стадионида Real Madrid Foundation Clinic дастурининг очилиши бўлиб ўтади. Очилиш маросимида Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти иштирок этади.  

"Реал Мадрид" клуби мураббийлари юртимизда 16 июнь кунига амалий тадбирлар ўтказишади. Тадбирлар давомида болалар билан турли мастер класслар, назорат учрашувлари, “Summer cup” турнири ва бошқа мусобақалар ўтказилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!