“Бунёдкор”да порлаган футболчи “Барселона”ни танқид қилди
Ўзбекистон чемпиони Ривалдо “Барселона” бош мураббийи Кике Сетьеннинг бешта захира футболчисини алмаштириш унинг жамоасига зиён келтириши ҳақидаги фикрлари учун танқид қилди.
- “Барселона”га бунақа гаплар ярашмайди. Сетьеннинг гапларида маъно йўқ. “Реал” ва “Барселона” бошқа жамоалардан сезиларли даражада кучли ва ўйин тақдирини 45 дақиқа ичида ҳал қилиб қўя олади. Агар Месси ўйнамаса “Барса” қандай ўйнаркан? Буни бир кўриш керак. Лекин Леога шунчаки бугун дам оласан, деб бўлмайди. Месси Ла Лига, Чемпионлар лигаси ва “Олтин тўп”ни ютмоқчи. Шундай экан у мунтазам ўйинга тушиши керак,- деди Ривалдо.
“Барселона” пандемиядан кейинги илк учрашувини 13 июнь куни “Мальорка”га қарши ўтказади.
Фикрлар