"Бунёдкор"нинг "Ал-Ваҳда"га қарши ўйин санаси ўзгарди

  • 15 январь, 2023, 07:31
  • Shuhratbek Jo’rayev
  • 0
  • Футбол
CHERY AUTO

Хабар берганимиздек, «Бунёдкор»нинг Абу Даби шаҳридаги ўқув-йиғин машғулотлари бошланди.

Tecno

Кеча эрта тонгда Тошкент-Дубай-АбуДаби йўналишида сафарга чиққан «қалдирғочларимиз» тушдан сўнг манзилга етиб борди ва машғулот ўтказишга ҳам улгурди.

Режага кўра жамоамиз бугун маҳаллий «Ал Ваҳда» клубига қарши назорат ўйинида майдонга тушиши керак эди. Бироқ томонларнинг хоҳиши сабабли учрашув санаси ўзгарди. Жамоаларнинг ўзаро келишувига асосан «Бунёдкор» - «Ал Ваҳда» баҳси эртага, 16 январь куни ўтказилади. Беллашувнинг бошланиш вақти ва ўйин ўтказиладиган стадион ҳақида кейинроқ маълумот берамиз.

“Бунёдкор” матбуот хизмати.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!