"Бунёдкор"нинг собиқ футболчиси МЮни танлади

"Барселона" собиқ ҳужумкор ярим ҳимоячиси Ривалдо ўз вақтида "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкинлигини таъкидлаб ўтди.

"Агар Англия премьер-лигасига ўтиш имкони бўлса, унда мен "Манчестер Юнайтед"ни танлаган бўлар эдим. Албатта Англияда яхши клублар талайгина, бироқ МЮ ўша вақтда қолганларидан кўра кўпроқ ёқар эди", - дейди Ривалдо.

Эслатиб ўтамиз, "Бунёдкор" собиқ футболчиси фаолияти давомида 500 га яқин ўйинларда майдонга тушган ва 250 га яқин гол киритган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!