"Бунёдкор"нинг собиқ устози "Палмейрас"ни 10-марта Бразилия чемпиони қилди (ФОТО)

Бугун Бразилия чемпионатининг 37-турида пешқадам "Палмейрас" меҳмонда "Васко да Гама"ни 1:0 ҳисобида енгди ва муддатидан аввал чемпионликни қўлга киритди.

Таъкидлаш керакки, "Палмейрас" икки йиллик танаффусдан сўнг яна шохсупага кўтарилди. Улар сўнгги бор 2016 йилда чемпионликни тантана қилишган эди.

Маълумот учун, бу "Палмейрас" тарихидаги юбилей 10-чемпионлик бўлди. Эътиборлиси, ушбу жамоани “Бунёдкор” клубининг собиқ устози Луис Фелипе Сколари шуғуллантирмоқда.

131449.jpg

131449-340.jpg

131449-683.jpg

131450.jpg

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!