"Бунёдкор"нинг Тошкентдаги йиғини бошланди, рақиблар аниқ!
Фарғона шаҳрида бўлиб ўтган “Ҳоким кубоги-2021” мусобақасида иштирок этиб, ғолибликни қўлга киритган “Бунёдкор” футболчилари бир кунлик ҳордиқдан сўнг, машғулотларга қайтди.
Марат Мифтахуддинов мураббийлигидаги “қалдирғочлар” бугун очиқ майдонда машғулот ўтказди ва унда барча ўйинчилар иштирок этди. Эртага жамоа навбатдаги назорат учрашувларида майдонга тушади.
Қуйида “Бунёдкор”нинг бир ҳафталик режасидан ўрин олган ўртоқлик учрашувлари билан танишишингиз мумкин. Назорат ўйинларининг барчаси “Бунёдкор” академияси майдонларида ўтказилади.
Ўртоқлик учрашувлари
6 февраль (шанба)
12:00 “Бунёдкор” – “Янгиер”
14:00 “Бунёдкор” – “Динамо”
8 февраль (душанба)
12:00 “Бунёдкор” – “Машъал”
13 февраль (шанба)
12:00 “Бунёдкор” – “Нефтчи”
Фикрлар