"Бунёдкор"нинг янги бош мураббийи ҳали ишга киришмай, тарихдан жой олди
Маълумки, кеча “Бунёдкор” жамоаси мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.
Мавсум бошидан буён Шуҳрат Мақсудовга ёрдам бериб келган Виктор Карпенко бош мураббий вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Виктор Александрович футболчилик вақтида “Бунёдкор” либосида майдонга тушиб, жамоага бош мураббийлик қилаётган иккинчи мутахассисга айланди. Бунга қадар Сергей Лушан футболчилик фаолиятининг маълум қисмини “Бунёдкор” сафида ўтказиб, кейинчалик мураббий сифатида “қалдирғочлар”га бошчилик қилган эди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Виктор Карпенко: - Сўнгги учрашувларда жамоамизнинг захира ўриндиғи қисқа эканлиги билинди. Таркибдаги футболчилар ёш, уларга юкламалар оғирлик қилмоқда. Шунинг учун ўйиндан-ўйинга тикланиш жараёни қийин кечмоқда. Табиийки, биз бу вазиятдан чиқиш устида иш олиб борамиз. “Бунёдкор” – бу бренд! Биз жамоанинг обрўсини туширмаслик учун бор имкониятимизга ишга соламиз ва боримизни бериб меҳнат қиламиз.
“Бунёдкор”ни бошқарган мураббийлар
2005 йил Мавзурхўжа Умархўжаев
2006-2007 йиллар Ҳикмат Эргашев
2007-2008 йиллар Миржалол Қосимов
2008 йил Зико
2009 йил Амет Мемет
2009 йил Ҳикмат Эргашев
2009-2010 йиллар Луис Фелипе Сколари
2010-2014 йиллар Миржалол Қосимов
2014 йил Александр Волков (в.б.)
2014-2015 йиллар Сергей Лушан
2016 йил Бахтиёр Бобоев (в.б.)
2016-2017 йиллар Сергей Лушан
2017-2018 йиллар Миржалол Қосимов
2019-2020 йиллар Вадим Абрамов
2021-2022 йиллар Шуҳрат Мақсудов
2022 йилдан Виктор Карпенко (в.б.)
Фикрлар