"Бургутлар" яна бир футболчи билан келишувга эришди

“Андижон” клуби яна бир иқтидорли футболчини қўлга киритди. Абубакир Режаббоев билан шартнома имзоланди ва расман жамоа аъзосига айланди.

абубакир

Абубакир 2005 йилнинг 3 апрель санасида Андижон туманида туғилган.

2016 йили Андижондаги Шўрбулоқ даҳасида жойлашган футбол академиясига кирган ва ўша ерда катта футболга қадам босган. Режаббоев сўнгги икки йил мобайнида “Андижон-SGS”да аввалига биринчи лига, сўнгра про лигада тўп сурди. Истеъдодли ҳимоячи шунингдек, Ўзбекистон U-18 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади.

“Андижон” матбуот хизмати.  

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию