Бускетс “Барса”дан қайси жамоага ўтиши ҳал бўлди

“Барселона” бош мураббийи Хави Эрнандес жамоа таркибини тозалашни давом эттирмоқда. Испаниялик мутахассис ёши катта ўйинчиларнинг аксариятини кетказишга қарор қилган.

Каталонияликлар клубида узоқ йиллардан бери тўп келаётган Серхио Бускетсга ҳам чиқиш эшиклари очилган.

Ҳозир жаҳон чемпионатида ўйнаётган испаниялик ярим ҳимоячи АҚШга кўчиб ўтиши кутиляпти.

“Интер Майами” жамоаси мавсум охирида шартномаси якунланадиган 34 ёшли футболчини эркин агент сифатида ўз сафига қўшиб оладиган бўлди.

Серхио Бускетс “Барселона”даги фаолияти давомида 696 та учрашувда майдонга тушиб, 18 та гол ва 42 та ассист муаллифи бўлган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!