Бускетс: Жамоа бош мураббийнинг Месси борасидаги қароридан рози
Ads

 

“Барселона” жамоаси ярим ҳимоячиси Серхио Бускетс “Ювентус”га қарши (0:0) кечган ЕЧЛ 5-туридан кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди ва Мессининг иккинчи таймда майдонга туширилгани ҳақида айтди.

“Лео ҳар доим ёки деярли ҳар доим асосий таркибда майдонга тушади. Бу сафар Вальверде уни иккинчи таймда майдонга туширишга қарор қилди ва жамоа бу фикрга қўшилди. Барчамиз “Барселона” муваффақияти учун ҳаракат қилмоқдамиз.

Агар мураббий шундай қарор қилган бўлса, биз бунга қўшилишимиз ва рози бўлишимиз керак. Биз учун Месси энг кучли футболчи бўлиб қолаверади. Ўйинга келадиган бўслак, рақибга хотиржам ҳаракат қилишга йўл қўймадик”, – деди Бускетс.