Бускетснинг "Барселона"дан кетиши Мессининг қайтиши учун биринчи қадамдир!

Ла Лига раҳбари Хавьер Тебас яна бир бор Лионель Мессининг "Барселона"га қайтиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Серхио Бускетс жорий мавсум якунида каталонияликлар сафини тарк этади. Тебаснинг фикрича, бу Мессини қўлга киритишни анча осонлаштиради, бироқ ҳали ҳеч қандай кафолат йўқ:

"Бускетснинг "Барселона"дан кетиши Мессининг қайтиши йўлидаги биринчи қадамдир. Клуб буни амалга ошириш учун ҳали бирор қадам ташламаган. Мен ҳамма нарса қарорига боғлиқ бўлган одам эмасман ", - дейя Ла Лига президентининг сўзларидан иқтибос келтирди инсайдер Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, Лионель Мессининг ПСЖ билан шартномаси жорий мавсум охирида якунланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!