Бутун дунё нигоҳи қаратилган ўйин ёхуд Черан "Реал"ни ЕЧЛнинг энг яхши клуби деб атади, футболимизнинг бошқа юлдузлари нима дейди?

28 май оқшомида бутун дунё футбол ишқибозларининг нигоҳи Парижда ўтадиган Европа Чемпионлар лигаси финали – “Реал” ва “Ливерпуль” иштирокидаги ўйинга қаратилади. Бу ҳамма кутаётган катта ўйин. Жумладан, юртимизда ҳам ушбу клубларнинг ихлосмандлари жуда кўп ва орзиқиб бўлажак финални кутишмоқда.

Иккала клубни ҳам финалгача қандай йўлни босиб ўтганини биласиз. Айниқса, “Қироллик клуби”нинг “Челси”, ПСЖ, “Манчестер Сити” каби гранд клублар устидан эришган қойилмақом даражадаги камбэклари ҳали кўп тилларда достон бўлса ажаб эмас. “Ливерпуль” ҳам “Реал”нинг ўлжасига айланадими ёки аксинчами? Ушбу финал олдидан футболимизнинг кўзга кўринган кишилари Sports.uz учун ўз фикрларини айтиб ўтди.

Сардор Рашидов: “Реал”нинг даражаси умуман бошқа”

- “Реал” – “Ливерпуль” ўйини жуда зўр ўтади. Тўғрисини айтсам, мен кўпроқ “Реал”га ишоняпман. Чунки Мадрид клуби қанақадир бошқача ўйин кўрсатади. Тўғри, “Ливерпуль” Англия чемпионатида ажойиб ўйинлар ва натижалар кўрсатди. Аммо “Реал”нинг даражаси умуман бошқа, деб ўйлайман. Шу сабабли ҳам мен учун испан жамоасининг ғалаба қозониш имконияти юқорироқ.

file_1

Шуҳрат Мақсудов: “Финалда иккала жамоанинг кучи тенг, аммо...”

- Бу битта ўйиндан иборат. Қолаверса, ҳал қилувчи финал учрашуви. Жуда масъулиятли баҳс. Яна қайтараман: барчаси битта ўйиндан иборат. Энг зўр клублардан иккитаси финалга чиқди. “Реал” Испания чемпиони, “Ливерпуль” Англия вице-чемпиони. Аммо улар ҳам охиригача курашишди. Иккита кучи тенг жамоа финалда ўйнаяпти. Бироқ “Реал” Чемпионлар лигаси финалида кўпроқ ўйнаган ва шунга яраша ғалабаларга эришган. Бу борада уларнинг тажрибаси катта. Шу боис имкониятлар борасида 60х40 “Реал” фойдасига. Аммо ўйинда ҳамма нарса бўлиши мумкин.

шухрат111

Артём Филипосян: “Ливерпуль”нинг ютишини истайман”

- “Реал” ҳамда “Ливерпуль” жамоалари иштирокидаги ўйин жуда шиддатли ўтади. Клубларнинг салоҳиятидан келиб чиқсак, имкониятлар 50х50. Чунки бу ўз номи билан финал. Лекин мен “Ливерпуль” клубининг мухлисиман. Шу боис уларнинг ютишини истайман. Менимча, “Ливерпуль” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонади.

артём_8

Азиз Амонов: “Реал”га мухлислик қиламан”

- Финал олдида ўз фикримни айтадиган бўлсак, “Реал” финалгача ўйин охирларида ажойиб камбэкларни амалга ошириб, мухлисларини жуда хурсанд қилиб келди. Шу тариқа, мени ҳам қувонтирди. Рости, финалда “Реал” клубига мухлислик қиламан.

азиз_5

Драган Черан: “Реал” бу турнирнинг энг яхши клуби”

- Финалда фаворит йўқ. Бу ўйин. Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин. Мен ушбу финални шундай таърифлаган бўлардим: бу ғалабага интилиши кучли, диққатини жамлаган, мақсади аниқ ва ғояси пухта бўлган жамоа ғалаба қозонадиган ўйин. Мен энг яхши анъаналарга эга бўлган “Қироллик клуби”га мухлислик қиламан. “Реал” бу турнирнинг энг яхши клуби.

драган_1

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Ungboev Jamshid
28/05/2022 11:14
Levurpul