Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси. Ўзбекистон жадвалда нечанчи ўринда

Кеча Бутунжаҳон шахмат олимпия ўйинларида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси Исроилни мағлуб этган бўлса, қизларимиз Нидерландия билан дуранг ўйнади. Бугун олимпиадада дам олиш куни. Шу сабабли баҳслар эртадан давом эттирилади. Вакилларимиз иштирокидаги беллашувлар эртага 18:15 дан кейин старт олади.
 

Ортда қолган 6 та турдан сўнг, эркаклар жамоамиз 5-ўринни, аёлларимиз эса, 16-ўринни банд этиб туришибди. Вакилларимизга кейинги беллашувларда омад ва ғалабалар тилаб қоламиз.


  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!