Бутунжаҳон универсиадаси. Делегациямиз ҳисобида тўртинчи медаль
Таэквондо WТ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам Бутунжаҳон ёзги Универсиада ўйинларида ўз иштирокларини бошлашди.
Қувонарлиси, ушбу спорт турининг биринчи кунидаёқ ҳамюртларимиз делегациямиз ҳисобига дастлабки медални тақдим қилишди.
-54 кг вазн тоифасида баҳс олиб борган Омонжон Отажонов кумуш медалга сазовор бўлди. Бу йил жаҳон чемпионатида совриндорлар қаторидан жой олган ҳамюртимиз фақатгина финалда эронлик рақибига имкониятни бой бериб, иккинчи ўринни банд этди.
Шу тариқа, Ўзбекистон делегациясининг мусобақадаги медаллари 3 та кумуш ва 1 та бронза медалларини ташкил этмоқда.
МОҚ матбуот хизмати
Фикрлар