БУУУУМ! АПЛда "бомба" трансфер амалга ошиш арафасида

"Челси" Рахим Стерлинг трансфери борасида "Манчестер Сити" билан келишувга эришди. 

"The Independent" нашри берган хабарга кўра, "кўк-анорранглилар" англиялик футболчи учун 45 миллион фунт тўлайди Бундан ташқари, "шаҳарликлар" 10 миллион евро олиши ҳам мумкин. Айни вақтда Лондон жамоаси трансфернинг сўнгги деталларини муҳокама қилмоқда. 

Қайд этиш лозим, 27 ёшли футболчи "Челси" томонидан берилаётган таклифларга тўлиқ рози. У АҚШ сафарига қадар Лондон клуби сафига келиб қўшилиши кутилмоқда. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!