"Бухоро" - Про лигадаги ягона жамоа
Ўзбекистон Про лигасида 8-тур баҳслари бўлиб ўтди. Учрашувлар ажойиб тарзда ўтди. Айниқса, етакчилар иштирокидаги беллашувлар.
"Янгиер" "Хоразм"ни таслим этди. "Шўртан" ўз уйида "Андижон"га енгилди. "Зомин" "Арал Самали" билан дуранг ўйнади. "Турон" Яйпанда "Машъал"ни битта тўп фарқи эвазига доғда қолдирди. "Бухоро" вилоят дербисининг охирги дақиқаларида мағлубиятдан қутилиб қолди.
Ушбу ўйинлардан сўнг "Турон" пешқадамлик қилмоқда. Охирги 3 учрашув кетма-кет охирги дақиқаларда зафар қучган "Андижон" иккинчи, "Бухоро" эса учинчи ўринда бормоқда.
Эътиборлиси, Ҳаким Фузайлов бошчилигидаги бухороликлар мусобақада мағлубият нималигини билмай келаётган ягона жамоа. Қолганлар ҳисобида камида биттадан мағлубият бор.
Фикрлар