"Бухоро" Анталияда Украина клубини ютаётиб якунда ютқазди

Туркиянинг Анталия шаҳрида шуғулланаётган “Бухоро” клуби бугун Украина премьер-лигаси вакили “Минай”га қарши майдонга тушди. Барча голлар танаффусдан кейин киритилди.

Аввалига Рўзим Аҳмедов 58-дақиқада пенальтидан ҳисобни очди. Аммо 82 ва 85-дақиқаларда “Минай” футболчилари – Немчанинов ва Твердохлиб томонидан киритилган голлар “Минай”га иродали ғалаба келтирди.

“Бухоро” таркиби: Никола Стошич, Руслан Короев, Аббос Отахонов, Фарруҳ Ибрагимов, Жасур Ҳасанов, Жасур Азимов, Дилшод Жўраев, Сирож Мелиев, Файзулла Жуманқўзиев, Рустам Абдуҳамидов, Рўзим Аҳмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Сардор Қобулжонов, Акобир Қаюмов, Обид Жўрабоев, Асилжон Бегимқулов, Абдухолиқ Қурбонов, Жамолиддин Убайдуллаев, Ихтиёр Тошпўлатов.

Ушбу учрашувни Ҳумоюнмирзо Иминов, Миржалол Жумаев, Александр Станисавлевич ва Александр Касьян каби футболчилар ўтказиб юборишди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!