"Бухоро": Клуб Амет Мемет ва бошқа мураббийлар билан музокара олиб бормаган

Маълумки, бундан бироз аввал “Бухоро” жамоаси бош мураббийи Улуғбек Бақоевни жамоани тарк этганидан сўнг унинг ўрнига вақтинчалик бош мураббийлик вазифасини бажарувчи этиб Шухрат Файзиев Анварович тайинланганлиги ҳақида ҳабар берган эдик.

Бироқ айни пайтда баъзи ижтимоий тармоқларда “Бухоро” клуби янги мураббий олиш ниятида Амет Мемет билан музокара олиб бормоқда деган миш-мишлар тарқалиб кетди. Шу миш-мишларга барҳам бериш мақсадида клуб матбуот хизмати шуни расман эълон қиладики, айни вақтда “Бухоро” клуби Амет Мемет, Агамурадов ва бошқа шу каби мураббийлар билан хеч қандай келишув музокаралари олиб борилмаганлигини, клуб раҳбарияти тасдиқлайди.

Кеча сайтимизда “Бухоро”га украиналик мураббий келиши кутилмоқда деган хабар чоп этилганди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!