"Бухоро" мағлубиятга учради. Мураббий яна ўша сабабни рўкач қилди
Сўғдиёна жамоасидан учралган мағлубиятдан сўнг "Бухоро" клуби бош мураббийи Муҳсин Муҳаммадиев ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
- Бизда футболчилар етишмаяпти, ўйин давомида бир ҳимоячимиз жароҳат олди, уни кеча ёшлар жамоаси сафида майдонга тушган футболчи билан алмаштирдим. Икки футболчимиз даволанмоқда, тўрт легионеримиз маълум сабабларга кўра кела олмайди. Мана шундай ҳолатда биз баҳсларда қатнашяпмиз.
Биринчи голда қоидабузарлик йўқ эди, ҳакам қоида бузилди, деб топди. У ерда тоза тўпга ўйналди. Бундай вазиятлар ўйинга таъсир қилмай қолмайди, гарчи биз ҳисобни кейин тенглаштирган бўлсакда, бугунги кунга келиб, яъни катта танаффусдан кейин вақтида етарлича тайёргарлик кўрмаганимиз, футболчиларда жароҳатлар кўпайишига олиб келди. Бу ҳақида биз бир неча бор таъкидлаган эдик. Aфсуски, футболни кўпчилик яхши тушунадиганга ўхшаяпти?! Раҳмат, - деди мураббий.
Фикрлар