
"Бухоро" мураббийи: "Футболчиларимиз характер кўрсатишди"
Суперлиганинг 14-турида “Бухоро” “Шўртан”ни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учрашувдан сўнг бухороликларнинг ёрдамчи мураббийи Михаил Еремчук матбуот анжуманида иштирок этди.
- Ўйин анча қийин ўтди. Рақибни мағлуб этишни жуда ҳам хоҳладик. Бизга уч очко ниҳоятда зарур эди. Ғалаба орқали турнир жадвалидаги ҳолатимизни бироз яхшилашга эришяпмиз. Бундан аввал ОКМКга қарши Кубок ўйинимиз анча қийин ўтди. Бизда бироз чарчоқ аломатлари бор эди. Рақибимиз ҳам яхши ҳаракат қилди. Гол уришга интилишди. Йигиларимизга раҳмат. Уларни характер кўрсатишганини алоҳида эътироф этиш лозим. Бу ғалаба футболчиларимизники, ўз меҳнати билан эришишди. Мухлисларимизга ҳам миннатдорлик билдирамиз.
- Асосий ҳимоячи Марко Колаковични кўрмадик...
- Марко Кубок ўйинида жароҳат олганди. Уни тезроқ соғайишини тилаб қоламиз. Осон бўлмаган ўйинлар тақвими бор. Биз учун ҳар бир учрашув ниҳоятда муҳим аҳамиятга эга. Ўйлайманки, Колакович кейинги учрашувларда бизга ёрдам бера олади.
- Биринчи гол урилганида “Бухоро” пассив ўйнади...
- ОКМК билан учрашувдан кейин бизда анча толиқиш бор эди. Рақибда биздан кўра бу ўйинга тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақтга эга бўлишди. Жамоамиз яхши ўйнади. Футболчилар майдонда нима қилиш керак бўлса, барчасини яхши бажаришди.
Comments