Суперлигада иштирок этувчи жамоалар янги мавсум учун тайёргарликни жада суратларда олиб боришмоқда. Жумладан, бугун “Бухоро” ҳамда “Қизилқум” жамоалари ўқув-йиғин машғулоти давомида ўзаро назорат учрашуви ўтказишди.

Мазкур ўйинда Шаҳбоз Эркинов ҳамда Сардор Сулаймоновлар томонидан киритилган голлар эвазига Улуғбек Бақоев бошқарувидаги “Бухоро” ғалаба қозонди.

Назорат учрашуви

“Бухоро” – “Қизилқум” 2:0

Голлар: Шаҳбоз Эркинов, Сардор Сулаймонов.