Турнир жадвалида охирги ўринда бораётган “Бухоро” навбатдаги ўйинлар учун ўз қароргоҳида тайёргарликни давом эттирмоқда.

Чемпионатимизда юзага келган танаффусдан унумли фойдаланиш учун бухороликлар “Машъал”га қарши назорат учрашувида иштирок этди.

Муборакда ўтказилган ўйинда “Бухоро” 0:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Мезбонлардан Акобир Тўраев ва Шерзод Темировнинг голларига бухороликлар жавоб қайтара олмади.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Минбар

Барча блоглар