Бухоро пенчак силат бўйича республика очиқ турнирига мезбонлик қилади

Жорий йилнинг 30 июнь – 1 июль кунлари Бухоро вилояти Шофиркон турманидаги “Ревгар” спорт мажмуаси пенчак силат бўйича Очиқ Республика ёшлар турнирига мезбонлик қилади.

Мазкур турнирни ўтказишдан асосий мақсад ёшларни ёзги таътилда вақтинни мазмунли ўтказиш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиб, ушбу спорт турини улар ўртасида оммавийлаштиришдан иборат.

Турнирда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан келган иштирокчилардан ташқари қўшни Қозоғистон ва Қирғизистон республикаларидан ҳам спортчилар қатнашиши кутилмоқда. Унда 7 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўғил ва қиз болалар ғолиблик учун кураш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!